Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Фабрегас нима учун «Комо» таркибида деярли италиялик футболчилар йўқлигига жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Комо» клубини бошқараётган испаниялик мураббий Сеск Фабрегас жамоада нима сабабдан италиялик футболчилар жуда камлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Ҳозирда «Комо» таркибида Италия паспортига эга фақатгина икки нафар ўйинчи бор, улардан бири эса якунланган мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган.

«Бу ҳолат менга ёқмайди. А Серияга чиқишимиздан олдин (Б Серияда) жамоанинг 95 фоизини италияликлар ташкил этарди ва биз ғалаба қозонгандик. Ҳозирги таркиб учун мос келадиган маҳаллий футболчиларни топишнинг имкони бўлмади, бироқ мен ўзимни Италия футболининг бир қисми деб ҳис қиламан ва унинг ривожланишига ёрдам беришни хоҳлайман», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Corriere della Sera.

Ортда қолган А Серия мавсуми якунларига кўра, «Комо» турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Кейинги мавсумда Фабрегас жамоаси ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Киритилди: 20:49, 08.06.2026.
Ўқилди: 1122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик