Кириш Регистрация

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди

Баҳо:
+1 | -

Қозоғистон футбол федерацияси ҳузуридаги Футзал ассоциацияси президенти Нурсултон Қурман Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоанинг мундиалга чиққаниёқ ўзбек футболи тарихидаги улкан воқеадир.

«Биз Каннаварони яхши биламиз. Бу барибир ўртоқлик учрашуви, шунинг учун ёш футболчиларга катта жисмоний юкламалар берилмоқда. Шу боис айримларга оғирлик қилиши мумкин. Ҳозирча жамоа 100 фоиз оптимал ҳолатда, деб бўлмайди. Аммо менимча, расмий ўйинлар бошланишига қадар улар яхши ҳолатга келиб олишади.

Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасида шартли равишда “олтин авлод” вакиллари бор. Масалан, Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев. Одатда кўпчилик шу уч футболчини тилга олади, аммо аслида ҳар бир позицияда юқори савиядаги ўйинчилар бор. Улар Осиё даражасида ишончли ўйин кўрсатмоқда ва Каннаваронинг талабларини ўз позицияларида бажаришмоқда.

Менимча, Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиққанининг ўзи катта ютуқ. Ҳатто учинчи ўрин орқали плей-оффга чиқишса ҳам, бу муваффақият бўлади. Агар гуруҳдан чиқа олмасалар ҳам, бу Ўзбекистон учун фожиа эмас. Аксинча, бу ўзбек футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган биринчи тажриба бўлади. Буни ҳақиқий тарихий воқеа деб аташ мумкин», — деди Қурман.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси К гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Жамоамиз мундиалдаги илк учрашувини 18 июнь куни Мексиканинг Мехико шаҳридаги «Ацтека» стадионида Колумбияга қарши ўтказади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:14, 08.06.2026.
Ўқилди: 3147 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик