Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Эрон терма жамоаси ЖЧ–2026га қурбонлар хотирасига бағишланган нишонлар билан етиб келди

Баҳо:
+2 | -

Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ–2026 мусобақасида иштирок этиш учун Мексикага келди. Футболчиларнинг кийимларида «168» рақами туширилган махсус нишонлар борлиги маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, ушбу рақам 2026 йил 28 февраль куни Минаб шаҳридаги мактабга берилган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган болалар хотирасига бағишланган. Ҳодисада кўплаб қиз болалар қурбон бўлган.

Кейинчалик мазкур зарба АҚШ ҳарбийлари томонидан йўл қўйилган хатолик экани тасдиқланган. Фожиа оқибатида жами 175 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ Эрон терма жамоаси йиғин базасини АҚШдан Мексикага кўчиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:38, 08.06.2026.
Ўқилди: 2079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик