Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Нидерландияга қарши ўйиннинг 98-дақиқасида дурангни қўлдан чиқарди

Баҳо:
+-1 | -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказди. Жамоамиз Европанинг кучли жамоаларидан бири — Нидерландияга қарши майдонга тушди.

Баҳснинг 31-дақиқасида Жаҳонгир Ўрозов ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Белгиланган пенальтини эса Коди Гакпо аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Умуман олганда, биринчи бўлимда тўлиқ устунлик европаликлар томонида бўлди. Иккинчи бўлимда эса жамоамиз ташаббусни ўз томонига оғдира бошлади. Айниқса, майдонга Игорь Сергеев ва Жамшид Искандеров туширилгач, хавфли вазиятлар юзага кела бошлади.

Ўйин сўнггида ҳакам Нидерландия дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Аммо у видеотакрорни томоша қилгач, рақиб ҳимоячисига қизил карточкага кўрсатиб, жарима майдони ташқарисидан зарба белгилади. Отабек Шукуров эса жаримадан анча ноаниқ зарба йўллади.

90+2-дақиқада Ўзбекистон ҳисобни тенглаштирди. Ҳужум натижасида тўп рекошетлар орқали Сергеевга келиб тушди ва Игорь яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Нидерландия бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай, ҳужумга ўтди. Бир вазиятда Абдуқодир Ҳусанов бизни яққол голдан қутқарди. 90+8-дақиқада эса бурчакдан тўп ўйинга киритилган вазият ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчисини тортиб йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилади. Гакпо бу сафар ҳам 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, Нидерландияга ғалаба келтирди.

Халқаро ўртоқлик ўйини
НИДЕРЛАНДИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:2
Голлар: Коди Гакпо (31-пенальти, 90+8-пенальти) — Игорь Сергеев (90+2)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:06, 09.06.2026.
Ўқилди: 2724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик