Кириш Регистрация

Ирисметов: «Каннаваронинг ўйини ҳали кўринмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳужумчи позициясида тўп сурган Жаъфар Ирисметов жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги дебюти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Тарихий дебют 18 июнь куни Колумбияга қарши ўйинда бўлиб ўтади.

Турнирга йўлланма қўлга киритилгач, ўзбекистонликлар бош мураббий ўзгаришини бошдан ўтказишди. Тимур Кападзе ўрнини ўз вақтида дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида танилган италиялик мутахассис Фабио Каннаваро эгаллади.

«У яхши ҳаракат қилаётгандек туюлмоқда, аммо ҳозирча Каннаваронинг ўйини кўринмаяпти. Кўп натижаларга футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига эришяпмиз. Энг катта муаммо эса ҳимояда», — дея Ирисметовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Metaratings.ru» нашри.

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 50-ўринни эгаллаб турибди. Мундиалнинг гуруҳ босқичида жамоа Колумбиядан (13-ўрин) ташқари, Португалия (5-ўрин) ва ДР Конго (46-ўрин) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:58, 09.06.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик