«Арсенал» ва Англия терма жамоаси вингери Букайо Сака ҳамон оптимал формасига кира олгани йўқ. 24 ёшли футболчи шу йилнинг март ойида ахилл пайдосидан олган жароҳатидан сўнг ҳалигача 100 фоиз соғайиб кетмаган.
The Touchline нашри хабарига кўра, «уч шерлар» бош мураббийи Томас Тухель футболчи ушбу муаммо сабабли кетма-кет икки кун давомида тўлиқ машғулот ўтказа олмаётганини айтган. Инглизлар миллий терма жамоаси тиббий штаби «канонирлар» ҳужум чизиғи етакчиси Жаҳон чемпионати ўйинларига идеал ҳолатда етиб бориши учун унинг аҳволини синчковлик билан кузатиб боришади.
Бугун Англия терма жамоаси Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, 17 июнь куни эса ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Хорватияга қарши баҳс олиб боради.













