Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Реал» машҳур бренд билан ҳамкорликни узайтирганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби машҳур спорт бренди ҳисобланган «Adidas» компанияси билан янги ҳомийлик шартномасини имзолади. Ҳамкорлик муддати узайтирилгани ҳақида «қаймоқранглилар»нинг расмий сайтида эълон қилинди.

Испания клуби ушбу компания билан яна 8 йил давомида ҳамкорлик қилади. Эслатиб ўтамиз, «Реал» «Adidas» билан илк бор 1980 йилда ҳомийлик шартномасини тузган эди.

«Илк бор 1980 йилда расмийлаштирилган ушбу алоқа клубимизни Европа футболининг мутлақ етакчисига айлантирди ва жамоамиз учта чизиқли либосда 8 марта Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди. 35 йилдан ортиқ давом этган ҳамкорлик давомида бу иттифоқ «Реал» тарихи, маданияти ва мухлисларига ҳурмат бажо келтирувчи дизайнлари билан ажралиб турди», — дейилади клуб баёнотида.

Ла Лиганинг якунланган мавсуми финиш жадвалида Мадрид клуби чемпионликни «Барселона»га бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 15:11, 10.06.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик