Кириш Регистрация

Қозоғистон депутатлари ЖЧ–2026да Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашларини билдиришди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон Республикаси Мажилиси депутатлари 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдириб, мундиалда қайси терма жамоаларга мухлислик қилишларини маълум қилишди, деб хабар бермоқда Sports.kz ZTB манбасига таяниб.

Депутатлар орасида Испания, Аргентина ва Нидерландия терма жамоаларига мухлислик қилувчилар ҳам бор. Бироқ халқ вакилларининг аксарияти ЖЧ–2026да Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди.

Самат Нуртаза:
— Мен болалигимдан буён Нидерландия терма жамоасига мухлислик қиламан. Улар ҳали бирор марта жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишмаган. Омад келмаяпти, аммо мен ҳамон «апельсинранглилар» тарафдориман.

Магеррам Магеррамов:
— Мен 1982 йилдан бери жаҳон чемпионатларини томоша қиламан ва ўша вақтдан буён Испания терма жамоасига мухлислик қиламан. Шунинг учун Испания чемпион бўлишига ишонаман.

Никита Шаталов:
— Биз тарихан Испания ва Аргентина терма жамоаларига мухлислик қилиб келамиз. Албатта, ўйинларни кузатамиз, аммо эҳтимол, вақт имкони бўлса, плей-офф босқичидан бошлаб.

Ерлан Саиров:
— Менимча, у ерда Ўзбекистон ва Туркия терма жамоалари иштирок этади. Биз айнан шу мамлакатларга мухлислик қиламиз.

Жигули Дайрабаев:
— Осиёдан бизнинг биродарларимиз — Ўзбекистон футболчилари ҳам йўл олишади. Мен Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан.

Еркин Абиль:
— Мен унчалик футбол мухлиси эмасман, аммо Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман.

Айдарбек Хўжаназаров:
— Мен албатта жаҳон чемпионатини томоша қиламан ва Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан. Уларда Хусанов каби жуда иқтидорли футболчилар бор. У нафақат ўзбек халқи, балки бутун собиқ иттифоқ ҳудуди учун ҳам фахр манбаидир. Шунингдек, Португалия терма жамоасини ҳам алоҳида таъкидламоқчиман. У ерда барчага яхши таниш Криштиану Роналду ўйнайди. Адашмасам, бу унинг фаолиятидаги бешинчи жаҳон чемпионати. У бутун ёшлар учун катта мотивация манбаи. Шунинг учун барчани футбол томоша қилишга ва спорт билан шуғулланишга чақираман.

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади. Мусобақанинг очилиш учрашуви шу куни Мехикодаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади ва унда Мексика ҳамда Жанубий Африка Республикаси терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалдаги илк учрашувини 17 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади. Мазкур баҳс ҳам Мехикода бўлиб ўтади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 21:27, 10.06.2026.
Ўқилди: 2273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик