Бразилия терма жамоасининг юлдузли ҳужумчиси Неймар болдир мушагидаги жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда. Бу ҳақда Globo журналистлари хабар бермоқда.
Манбага маълум бўлишича, 34 ёшли ҳужумчи индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда. Ҳозирча Неймарга умумий гуруҳ билан машғулотларда қатнашишга рухсат берилмаган. Унинг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг илк турида Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши амримаҳол. Учрашув 14 июнь куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, Бразилия ва Марокаш билан бир гуруҳда Гаити ҳамда Шотландия терма жамоалари ҳам жой олган. Мундиалга АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина ҳисобланади.













