Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Манчестер Юнайтед» «Лилль» вингерини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини янги футболчи билан кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, манкунианликлар «Лилль» ҳужумчиси Матиас Фернандес-Пардо трансферини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Агар жамоа ҳужумчиси Жошуа Зиркзее трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этса, 21 ёшли бельгиялик футболчига бўлган қизиқиш янада фаоллашиши мумкин. Қайд этилишича, клуб раҳбарияти нидерландиялик Зиркзеенинг кийиниш хонасидаги таъсирини юқори баҳоламоқда, бироқ унинг майдондаги кўрсаткичлари ҳозирча кутилган натижани бермаяпти.

Фернандес-Пардо ҳужум марказида ҳам, ҳар иккала қанотда ҳам бирдек ҳаракат қила олиш хусусиятига эга. У Франция Лиги 1’нинг якунланган мавсумида 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан ҳам жой олган.

Аввалроқ Франциянинг машҳур L'Équipe нашри Брюссель мактаби тарбияланувчиси бўлган ушбу футболчини Франция чемпионатининг энг яхши вингерларидан бири деб атаган ҳамда унинг жисмоний ҳолати, тезлиги ва техник маҳорати уйғунлигини алоҳида эътироф этган эди. «Лилль» ўз иқтидори учун 70 миллион еврогача маблағ талаб қилиши мумкин.

Қўшимча қилинишича, «Манчестер Юнайтед»нинг шорт-листидан «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерс ва «Эвертон» вингери Илиман Ндиайе ҳам жой олган. Бироқ ушбу футболчиларнинг трансфери клуб учун анча қимматга тушиши айтилмоқда.

Киритилди: 13:11, 11.06.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик