Бугун, 11 июнь куни футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Унда Мексика ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув Мехико шаҳридаги машҳур «Ацтека» стадионида ташкил этилади. Беллашувни бразилиялик ҳакам Вилтон Сампайо бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
ЖЧ–2026. "A" гуруҳи, 1-тур
МЕКСИКА - ЖАР
11 июнь, 23:59. Мехико. "Ацтека"
Мексика: Ранхель, Монтес, Васкес, Гальярдо, Рейес, Гутьеррес, Лира, Фидальго, Альварадо, Киньонес, Хименес.
ЖАР: Уильямс, Мудау, Окон, Мбокази, Модиба, Сибиси, Ситхоле, Мокоена, Адамс, Фостер, Рейнерс.













