Мексика терма жамоаси футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг илк учрашувида ЖАР (Жанубий Африка Республикаси) устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЖЧ-2026нинг дастлабки голи муаллифи 9-дақиқада Хулиан Киньонес бўлди. 49-дақиқада Сфефело Ситхоул майдондан четлатилгач, жанубий африкаликлар бир киши кам бўлиб қолишди.
67-дақиқада Рауль Хименес мексикаликларнинг устунлигини мустаҳкамлади — бу унинг фаолиятидаги жаҳон чемпионатларида урган биринчи голидир.
84-дақиқада ЖАР майдонда тўққиз киши бўлиб қолди — Темба Зване қизил карточка олди. Учрашув якунида Мексика терма жамоаси сардори Сесар Монтес ҳам майдондан четлатилди.
Мексика 3 очко билан «А» гуруҳида пешқадамликни қўлга киритди. Хавьер Агирре шогирдлари навбатдаги ўйинни 19 июнь куни Кореяга қарши ўтказади. ЖАР эса 18 июнь куни иккинчи тур доирасида Чехия билан куч синашади.
ЖЧ-2026. «А» гуруҳи. 1-тур
12.06.2026 | 00:00 «Estadio Azteca», Мехико
МЕКСИКА — ЖАР — 2:0
Голлар: Хулиан Киньонес 9 (1:0), Рауль Хименес 67 (2:0).
Мексика: Ранхель, Гальярдо, Васкес, Монтес, Рейес, Лира (Альварес, 76), Киньонес (Вега, 79), Фидальго (Мора, 66), Гутьеррес (Чавес, 66), Альварадо, Хименес (Гонсалес, 76).
ЖАР: Уильямс, Модиба (Апполлис, 77), Мбокази, Окон, Сибиси, Мудау, Адамс (Зване, 61), Ситоле, Мокоэна, Фостер (Мбата, 56), Райнерс (Макгопа, 77).
Огоҳлантиришлар: Гутьеррес (23) — Мокоэна (17), Сибиси (74).
Четлатишлар: Ситоле (49), Зване (84).
Ҳакамлар гуруҳи: Вилтон Сампайю, Бруну Пирес, Данилу Боскилья (барчаси — Бразилия).













