Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Андер Эррера «Бока Хуниорс»ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби ёзги мавсумни ўзгаришлар шабодаси билан кутиб олди — клуб бир нечта футболчилар, жумладан, Парижнинг «ПСЖ» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, таниқли Андер Эррера билан хайрлашганини эълон қилди.

Испаниялик футболчи Аргентина клубида барқарор ўйин кўрсата олмади — у «Бока Хуниорс» сафида бўлган бутун даври давомида бор-йўғи 29 та ўйинда майдонга тушди, холос. Шу сабабли, энди у ўзига янги иш жойи излашига тўғри келади.

Маълумот учун, футболчи фаолияти давомида Испаниянинг «Сарагоса», Баскониянинг «Атлетик Бильбао» ҳамда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» каби жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, Испания терма жамоаси сафида 2 та ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 16:27, 12.06.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик