Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япония U-19 ёшлари билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япония ёшлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учрашув давомида икки бора олдинга чиқиб олган бўлса-да, япониялик ёшлар икки маротаба ҳисобни тенглаштиришга эришдилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоаларнинг 5 сентябрь куни «ЖАР» стадионида кечган илк ўйинида Япония ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Алексей Евстафеев шогирдларининг Тошкентдаги йиғини 9 сентябргача давом этади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент. «ЖАР» стадиони
8 сентябрь, якшанба
Ўзбекистон U-19 - Япония U-19 - 2:2
Голлар: И. Сидоров (6), М. Маҳмудов (84) - Н. Хавенаар (42), А. Григорьев (89, автогол)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:32, 08.09.2013.
Ўқилди: 5647 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик