Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Винисиус ЖЧ-2026 даги мақсади ҳақида: “Нечта гол уришимнинг аҳамияти йўқ”

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор Жаҳон чемпионатида ўзидан ва жамоасидан нималар кутаётгани ҳақида гапириб берди. Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа мундиалда Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

“Олдинда саккизта ўйин бор — мен терма жамоамиз тарихини ўзгартиришим мумкин. Гап голлар ёки ассистлар ҳақида эмас, балки яхши ўйин кўрсатиш ва жамоадошларимга ишонч бағишлай олиш ҳақида кетмоқда. Қанча гол уришимнинг аҳамияти йўқ. Фақат якунда нимага эришишимиз муҳим”, — дея Madrid Xtra Винисиуснинг сўзларини келтиради.

“Пентакампеонлар” турнирдаги юришини Марокашга қарши учрашув билан бошлашади. Тўқнашув 14 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:09, 13.06.2026.
Ўқилди: 446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик