Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Канада полицияси Босния ва Герцеговинанинг икки мухлисини ҳибсга олди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи туридан ўрин олган Канадага қарши учрашув (1:1) олдидан Босния ва Герцеговина терма жамоасининг икки нафар мухлиси қўлга олинди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Воқеа ўйин бошланишига тахминан 50 дақиқа қолганда содир бўлган. Торонто полициясига трибуналардаги тартиббузарликлар ҳақида хабар келиб тушган. Натижада икки нафар полиция офицери ҳужумга учраган ва енгил жароҳат олган. Босниялик мухлислар гуруҳига мансуб икки эркак ҳибсга олинган. Уларга нисбатан полиция ходимига ҳужум қилиш айблови қўйилган. Трибуналардаги дастлабки муштлашувда ҳеч ким жароҳат олмаган.

Учрашув Канада терма жамоаси учун ўз уйида ўтган бўлса-да, босниялик ишқибозлар ўз жамоаларини жуда кучли тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Манбанинг баҳолашича, шаҳарда 30 мингга яқын босниялик бўлган ва улардан тахминан 10 минг нафари стадионга ташриф буюрган.

Киритилди: 17:13, 13.06.2026.
Ўқилди: 198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик