Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Манчестер Сити» катта трансферга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» клубининг марказий ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон яқин вақт ичида «Манчестер Сити» футболчисига айланиши мумкин. Ушбу маълумот билан Daily Mail Sport нашри ўртоқлашмоқда.

Манбанинг хабар беришича, агар ҳеч қандай кутилмаган ўзгариш юз бермаса, Андерсоннинг трансфери шу ойнинг ўзидаёқ якунланади.

Telegraph Football нашрининг таъкидлашича, клублар музокараларни давом эттиришмоқда, бироқ «ўрмончилар» хўжайини Эвангелос Маринакис 23 ёшли хавбекни сотишга аллақачон розилик берган. Андерсон яқин бир ҳафта ичида трансфер учун тиббий кўрикдан ўтиши истисно этилмайди. Бундан аввалроқ Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель футболчиларга бундай рухсатни берган эди.

Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, Андерсоннинг хариди «шаҳарликлар»га тахминан 120 миллион еврога тушади.

Якунланган клуб мавсумида Андерсон барча мусобақаларда жами 50 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:20, 13.06.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик