Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Гана Партининг ЖЧ-2026 ўйинига қўйилмаганидан кейин баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Гана терма жамоаси футболчиси Томас Парти мамлакатга кириш билан боғлиқ муаммолар сабабли Канада ҳудудида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати — 2026 учрашувларини ўтказиб юборади.

Бундан аввалроқ футболчининг 18 июнь куни Канадада бўлиб ўтадиган Панамага қарши гуруҳ босқичи баҳсида иштирок эта олмаслиги маълум бўлган эди. Бунга Канада расмийларининг футболчига нисбатан жинсий зўравонлик айбловлари фонида мамлакатга киришни рад этгани сабаб бўлган. Шу билан бирга, Партининг ўзи бундан олдин ушбу йўналишдаги барча айбловларни инкор этган эди.

«Унга айблов қўйилган, бироқ айбдор деб топилмаган. Ҳатто ушбу жиноят содир этилгани даъво қилинаётган мамлакатда ҳам у эркин фуқаро бўлиб қолмоқда. Мен нима учун Канада ўз қоидаларини гўёки айблов автоматик тарзда айбдорликни англатадигандек талқин қилаётганини тушунмаяпман», — дея Гана спорт вазири Кофи Адамснинг сўзларини ESPN нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА мезбон мамлакатнинг хориж фуқароларини ўз ҳудудига киритиш бўйича мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаган.

Киритилди: 18:05, 13.06.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик