Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичининг биринчи турида Австралия терма жамоаси Туркия миллий жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа ҳақида австралияликлар устози Тони Попович ўз фикрларини билдирди.
«Бу жамоани бошқараётганимдан фахрланаман. Биз нимагадир эриша олдик. Ёш футболчилар ажойиб комбинациялар уюштиришди ва голлар киритишди. Бу натижа уларга янада ишонч бағишлайди. Эмоционал жиҳатдан бу учрашув биздан кўп куч талаб қилди. Аммо биз ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради SBS.
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Австралия Парагвайни 4:1 ҳисобида тор-мор этган АҚШ терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.













