Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Камада: «Япониянинг ҳисобни тенглаштириб, Нидерландия билан дурангга эришгани жамоанинг характерини кўрсатади»

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даити Камада Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Нидерландияга қарши учрашувдаги дуранг (2:2) ҳақида фикр билдирди.

«Биз ўйиндан олдин ҳеч бўлмаганда бир очко олишимиз кераклиги ҳақида гаплашгандик. Баҳс оғир кечди, аммо биз тайёргарлик кўрган режаларимизни майдонда кўрсата олдик ва якунда дурангга эришганимиз яхши бўлди. Нидерландиядек кучли жамоага қарши ўйинда 0:1 ҳисобида ортда қолаётганингизда, ҳисоб осонгина 0:2 ёки 0:3 га айланиб кетиши мумкин. Бизнинг ирода кўрсатиб, ҳисобни тенглаштирганимиз ва дурангга эришганимиз ушбу жамоанинг характерини яққол намойиш этади.

Ўтган Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинда Коста-Рикага қарши омадсизликка учраган эдик, шу сабабли бу сафар уч очкони қўлга киритиб, гуруҳдан чиқишни муддатидан олдин таъминламоқчимиз», — дея Камаданинг сўзларини келтиради Халқаро футбол федерацияси (FIFA) матбуот хизмати.

21 июнь куни Япония терма жамоаси Тунисга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 07:24, 15.06.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик