Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Реал» суперюлдузи Мбаппе ўзининг заиф томонини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг заиф жиҳати ҳақида гапириб берди. Тўпурар футболчи ҳимояланиш борасида камчиликлари борлигини таъкидлади.

«Ҳимояда ўйинни кучайтиришим кераклигини биламан. Бунинг учун нима талаб этилса, барчасини бажаришга тайёрман. Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни жуда ҳам истаяпман. Бунга нима қилиб бўлса ҳам эришиш ниятидаман», — дея форварднинг сўзларини келтиради RMC Sport нашри.

Франция терма жамоаси мундиалда Сенегал, Ироқ ва Норвегия миллий жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. Дидье Дешам шогирдлари турнирдаги илк учрашувини сенегалликларга қарши ўтказадилар. Мазкур баҳс сешанба куни, 16 июнь куни бўлиб ўтади ва ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 12:34, 15.06.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик