Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо ўзининг шикастланиши борасида фикр билдирди. Футболчи Жаҳон чемпионати – 2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Нидерландия миллий терма жамоасига қарши баҳс давомида жароҳат олган эди.
«Мен билан ҳаммаси жойида. Ўзи нима содир бўлганини унчалик тушунмадим. Худди менга ҳар томондан ҳужум қилишаётгандек таассурот уйғонди. Менимча, ҳаммаси яхши бўлади», — дея жамоа етакчиларидан бирининг сўзларини Mundo Deportivo нашри келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Япония ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланган эди.
Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида осиёликларга Тунис терма жамоаси рақиблик қилади. Ушбу учрашув 21 июнь куни бўлиб ўтади.













