Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Ван Бронкхорст «Фейеноорд»га қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Жованни ван Бронкхорст «Фейеноорд» клубига қайтишга яқин турибди. De Telegraaf нашрининг хабар беришича, 51 ёшли мутахассис барча расмийлаштирув ишлари якунланганидан сўнг, Роттердам клуби билан икки мавсумга мўлжалланган шартнома имзолайди.

Ван Бронкхорст учун бу ушбу жамоа бошқарувидаги иккинчи давр бўлади. Бундан аввал у «Фейеноорд»ни 2015 йилдан 2019 йилгача машқ қилдирган ва 2016/17 йилги мавсумда клубни чемпионликка бошлаб келган эди. Шунингдек, унинг қўл остида жамоа икки бор Нидерландия кубогини ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Қўшимча қилиш жоизки, ван Бронкхорст фаолияти давомида «Гуанчжоу Сити», Шотландиянинг «Рейнджерс» ва Туркиянинг «Бешикташ» клубларида ҳам бош мураббий сифатида ишлаган.

Киритилди: 16:51, 15.06.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик