Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Аталанта» Сарри тайинланганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Маурицио Сарри «Аталанта» клубининг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клубнинг расмий ресурслари хабар бермоқда.

Италиялик мутахассис Раффаэле Палладино кетганидан сўнг Бергамо жамоасини бошқарадиган бўлди.

Саррининг ушбу лавозимга тайинланиши ҳақидаги хабарлар июнь ойи бошидаёқ Италия матбуотида пайдо бўлганди ва мураббийнинг ўзи бу постга асосий номзод сифатида кўрилаётган эди. 67 ёшли наставник бунгача «Наполи», «Ювентус», «Челси» ва «Лацио» клубларида фаолият юритган. Унинг ютуқлари қаторида Турин клуби билан А Сериядаги чемпионлик ва лондонликлар билан Европа Лигасидаги ғалаба мавжуд.

«Аталанта» Италия чемпионатини еттинчи ўринда якунлади ва Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Киритилди: 19:04, 15.06.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик