Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ФИФА U15 янги турнирини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Россия футбол иттифоқи (РФС) бош котиби Максим Митрофанов Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 211 та аъзо миллий ассоциация иштирок этиши мумкин бўлган янги турнирни анонс қилганини маълум қилди.

«ФИФА 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида янги турнир ташкил этилишини эълон қилди. Унда ташкилотга аъзо бўлган 211 та миллий ассоциация иштирок эта олади. ФИФАнинг принципиал позициясига кўра, мазкур мусобақага айрим миллий ассоциацияларга нисбатан аввал қабул қилинган қарорлар татбиқ этилмайди. ФИФА аъзоси бўлган ҳеч бир давлат ушбу турнир доирасида санкция остида бўлиши мумкин эмас.

Шу орқали ФИФА ўзининг асосий тамойилига қайтмоқда: футбол сиёсатдан ташқарида бўлиши керак. Бу ташкилотнинг барча болалар ва ўсмирлар мусобақаларини иштирокчилар учун максимал даражада очиқ қилиш йўлидаги биринчи қадами ҳисобланади.

Шунингдек, турнир инновацион форматда ўтказилади: ўйинлар 7×7, 8×8 ва 9×9 форматларида, қисқартирилган вақт ва кичрайтирилган майдонларда бўлиб ўтади. Бу формат мусобақани янада динамик ва ёш футболчилар учун қулай қилади.

Биз умуман олганда ФИФА ва унинг президенти Жанни Инфантино сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз. Футбол мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик воситаси бўлиши керак. Спортга нисбатан ҳеч қандай санкция ва чеклов қўлланилмаслиги лозим, бу спорт моҳиятига зид. Умид қиламизки, мазкур лойиҳа яқин вақт ичида амалга оширилади», — деди Митрофанов РФИ Telegram канали орқали.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:30, 15.06.2026.
Ўқилди: 1049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик