Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Барселона»нинг собиқ дарвозабони клубсиз қолди

Баҳо:
+ | -

37 ёшли дарвозабон Яспер Силлессен мавсум якунланганидан сўнг НЕК клубини тарк этади. Томонлар муддат борасидаги келишмовчиликлар сабабли муддати тугаётган шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олишмади.

Футболчи камида 2 йиллик янги битим имзолашни ва келажакда клуб тизимида дарвозабонлар мураббийи сифатида иш бошлашни хоҳлаган эди. Бироқ НЕК раҳбарияти фақатгина бир мавсумлик шартнома таклиф қилди, шундан сўнг музокаралар тўхтатилди.

Якунланган мавсумда Нидерландия терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ посбони кўпроқ захирада қолиб кетди. Шундай бўлса-да, Силлессен Нидерландия Кубоги баҳсларида, шу жумладан турнир финалида жамоа дарвозасини қўриқлади.

2025/26 йилги мавсумда Силлессен НЕК сафида 8 та ўйинда майдонга тушди. Тажрибали дарвозабон фаолиятини якунлаш ниятида эмас ва аллақачон янги жамоа излашга киришган.

Киритилди: 15:35, 16.06.2026.
Ўқилди: 1822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик