Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Майну ўтмишдаги севимли футболчилари ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну болалигида унга илҳом бағишлаган футболчилар ҳақида гапирди. У учта ўйинчини алоҳида ажратиб кўрсатди.

«Улғаяётган пайтларимда Роналдиньонинг ўйинларини томоша қилиш менга жуда ёқарди. Бироз кейинроқ эса Зеедорфга ҳавас қила бошладим. Биз у билан бироз мулоқот қилиб турамиз. Отам у билан Европа чемпионатида танишган эди», — дея Майнунинг сўзларини келтиради The Republik of Mancunia.

«Руни болалигимда мен учун катта кумир бўлган. Мен эндигина фаолиятимни бошлаётган вақтларда у ҳақиқий юлдуз эди ва «Манчестер Юнайтед» футболчиси қандай бўлиши кераклигига ажойиб намуна бўлиб хизмат қиларди», — дея қўшимча қилди Майну.

Ҳозирги вақтда Майну ўз миллий терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди. Жамоа ЖЧ-2026 1-туридан ўрин олган Хорватияга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин 17 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 03:25, 17.06.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик