Жаҳон чемпионати — 2026 давомидаги уч дақиқалик «салқинлашиш» танаффуслари амалиёти баҳс-мунозараларга сабаб бўлишда давом этмоқда. Мусобақа регламентига кўра, истисносиз барча ўйинлар футболчиларнинг сув балансини тиклаб олишлари учун ҳар бир бўлимда 2-3 дақиқага тўхтатилади. Баъзи мамлакатларнинг телекўрсатув ходимлари эса бу вақтдан реклама намойиш этиш учун фаол фойдаланмоқдалар.
L’Équipe нашрининг таъкидлашича, Европа футбол тузилмалари ушбу тизимни автоматик равишда қабул қилишни режалаштирмаяпти. Манбанинг хабарига кўра, УЕФА раҳбарияти футболчиларга фақатгина юқори ҳарорат остида ўтадиган учрашувлардагина дам олиш имкониятини бериш тарафдори бўлиб чиқмоқда.
Франция футболи раҳбарияти ҳам худди шу йўлдан боради.













