Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Киммих: «Кичик» деб аталувчи терма жамоаларни мағлуб этиш қийинлашиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Испаниянинг Кабо-Верде билан дурангига муносабат билдириб, кичик терма жамоаларни ютиш анча мураккаблашганини айтди. Испания ва Кабо-Верде ўртасидаги ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи биринчи тур учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди.

«Умуман олганда, ўйинларда ғалаба қозониш тобора қийинлашмоқда. «Кичик» деб аталувчи давлатлар ҳам футбол, ҳам тактика жиҳатидан яхшиланиб боришяпти. Кюрасао бизга қарши чиндан ҳам футбол ўйнади. Гаити ҳам Шотландияга қарши яхши ўйин кўрсатди. Энди аввалгидек осон эмас.

Каттароқ терма жамоалар бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун янада яхшироқ ҳаракат қилишлари керак. Бу Кюрасао устидан қозонилган 7:1 ҳисобидаги ғалабамиз тасодиф эмаслигини кўрсатади. Бунинг учун меҳнат қилиш лозим», – деди Киммих.

Киритилди: 04:55, 17.06.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик