«Милан» клубининг янги бош мураббийи Рубен Аморим 2026/27 йилги мавсум учун жамоани кучайтириш борасидаги устувор мақсадни белгилаб олди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, «россонерилар» раҳбарияти янги марказий ҳужумчи қидирмоқда. Жамоа устози билан бўлиб ўтган муҳокамалардан сўнг, ҳужум чизиғини янгилаш учун асосий номзод сифатида «ПСЖ» форварди Гонсалу Рамуш танланди.
«ПСЖ» Рамушни тахминан 40 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ «Милан» парижликларни футболчини 2027 йилда сотиб олиш мажбурияти билан ижарага бериш вариантини кўриб чиқишга кўндира олишидан умид қилмоқда.
Қайд этилишича, клуб музокараларда эҳтимолий келишувнинг барча томонлари билан алоқага эга бўлган агент Жорже Мендеш хизматидан фойдаланиши мумкин. Якунланган мавсумда 24 ёшли футболчи 45 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
«Милан» муқобил вариант сифатида айни пайтда «Ал-Ҳилол» сафида тўп сураётган Дарвин Нуньес номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.













