Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ўзбекистон ЖЧ-2026даги илк голини урди, аммо Колумбияга ютқазди

Баҳо:
+ | -2

Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи "K" гуруҳи 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув Мексиканинг пойтахти Мехикода жойлашган машҳур «Ацтека» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни англиялик ҳакам Энтони Тейлор бошқарди.

Колумбия ҳисобни 40-дақиқада очди — Даниэль Муньос Луис Диаснинг узатмасидан сўнг гол урди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни тенглаштирди. 60-дақиқада Аббосбек Файзуллаев гол уриб, жамоасини ўйинга қайта қайтарди.

Бироқ кўп ўтмай колумбияликлар яна олдинга чиқиб олишди. 65-дақиқада рақиблар майдон марказида Шомуродовдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтишди. Луис Диас қулай вазиятдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг ташаббус Ўзбекистон томонига ўтди. Ўйин сўнгида Акмал Мозговой қулай вазиятдан аниқ зарба бера олмади.

Учрашувнинг асосий вақти якунланиши арафасида, 90+9-дақиқада кутилмаган жойда учинчи голни ўтказиб юбордик: Хаминтон Кампас учинчи голни киритиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Ўзбекистон иккинчи голни уриши ҳам мумкин эди. 18 ёшли Беҳруз Каримов 30 метрлардан жуда кучли зарба йўллади. Тўп эса тўсинга тегиб қайтди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги биринчи жаҳон чемпионати ўйинини мағлубият билан якунлади.

Жаҳон чемпионати-2026. "K" гуруҳи, 1-тур
18 июнь, 2026 йил
Ўзбекистон — Колумбия — 1:3
Голлар: Муньос, 40 (0:1), Файзуллаев, 60 (1:1), Луис Диас, 65 (1:2), Кампас, 90+9 (1:3).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:09, 18.06.2026.
Ўқилди: 1353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик