Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Риоло: «Роналду — ЖЧ-2026 да Португалия терма жамоаси учун ортиқча юк»

Баҳо:
+ | -

Франциялик журналист Даниэль Риоло Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Жаҳон чемпионати-2026 1-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши ўйиндаги (1:1) ҳаракатларини кескин танқид остига олди.

«Криштиану Роналду — бу ортиқча юк. Португалия майдонда 10 нафар футболчи ва олдинда турган битта устун билан ўйнади. Месси ва Роналду ўртасидаги фарқ шундаки, Лео ўзининг 20 ёшда эмаслигини, ёши мана 40 га яқинлашиб қолганини ва фаолияти якунига етаётганини яхши тушунади. У ўзини шунга яраша тайёрлайди, жамоа ва мураббий ҳам мана шу реаллик билан яшаб, унга ҳамда унинг жамоа муваффақиятига қандай қилиб энг яхши ҳисса қўша олишига мослашади.

Роналду эса ўз хаёлий дунёсида яшайдиган инсон. У ҳали ҳам 25 ёшдаман, ҳамон топ-клубда ўйнаяпман, қаримадим ва аввалги даражамда чиқиш қиляпман, деб ўйлайди. Натижада, улар жамоани Роналдунинг кучли томонлари атрофида эмас, балки унинг заиф жиҳатларига қараб қуришмоқда», — дея Риолонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.

41 ёшли Роналду майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 нинг илк турида Лионель Мессининг хет-трики эвазига Жазоирни тор-мор этди (3:0). 38 ёшли аргентиналик юлдуз Жаҳон чемпионатларидаги голлари сони бўйича Мирослав Клозенинг мутлақ рекордига тенглашиб олди — уларнинг ҳисобида 16 тадан гол мавжуд.

ЖЧ-2026 нинг иккинчи турида португалияликлар Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу учрашув 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:43, 18.06.2026.
Ўқилди: 883 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик