2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Чехия ва ЖАР терма жамоалари ўртасидаги учрашувга америкалик Тори Пенсо бош ҳакам этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ESPN нашри.
39 ёшли америкалик ҳакам эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида бош ҳакам сифатида фаолият юритадиган тарихдаги иккинчи аёлга айланади. Чехия — ЖАР учрашуви пайшанба куни, 18 июнда Атланта шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк аёл бош ҳакам франциялик Стефани Фраппар бўлган эди. У ЖЧ-2022 гуруҳ босқичидан ўрин олган Германия ва Коста-Рика (4:2) терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарган.













