Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

«Барселона» ўз дарвозабонини текинга қўйиб юборишга тайёр

Баҳо:
+ | -

27 ёшли дарвозабон Иньяки Пенья ёзги трансфер ойнасида «Барселона»ни тарк этади. Бу ҳақда журналист Роджер Торелло хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, испаниялик посбон «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг режаларидан жой олмаган ва жамоа билан бирга ёзги ўқув-машғулот йиғинларига йўл олмайди. Клуб раҳбарияти футболчига янги жамоа топишда ёрдам беришга тайёр ва уни текинга (эркин агент сифатида) қўйиб юбориши ҳам мумкин, бироқ бу вазиятда шартномага футболчининг кейинги сотувидан маълум бир фоиз олиш бандини киритади.

Ла Лиганинг бир қатор клублари унга қизиқиш билдираётганига қарамай, Пеньянинг ўзи фаолиятини бошқа Европа чемпионатларидан бирида давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пенья — «Барселона» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У бош жамоа сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 64 та гол ўтказиб юборган ва 10 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Ортда қолган мавсумни Пенья ижара асосида «Эльче» клубида ўтказди. Дарвозабоннинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:49, 18.06.2026.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик