Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Ирисметов Ўзбекистон ЖЧда гуруҳдан чиқа олишига ишонмоқда

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Жафар Ирисметов миллий терма жамоа ЖЧ-2026'да гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишга қодир деб ҳисоблайди.

Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Гуруҳ босқичининг қолган ўйинларида жамоа Португалия ва ДР Конго билан тўқнаш келади.

«Биз қарши ҳужумга жуда яхши чиқамиз, тўпни ўзида сақлай оладиган ўйинчиларимиз, Шомуродов каби яхши ҳужумчиларимиз бор.

Роналдуни тўхтатиб қолиш? Унинг ҳозир қандай спорт формасида эканлигини билмайман. Кўпроқ хавф Бруну Фернандеш ва бошқа футболчилардан бўлади. Аммо Роналду — бу Роналду. Барибир у унчалик ёрқин кўринмаслиги ва гол уриши мумкин, у буни уддалай олади. Унга қарши кимнидир персонал қўйиш керак деб ўйламайман.

Биз жамоавий ўйин билан кучлимиз. Ўйлашимча, агар уларга кўп бўш жой бермасак ва зич ўйнасак, уларни ютишимиз ҳам, майдонни яхши натижа билан тарк этишимиз ҳам мумкин. Айтишганидек, энди қўрқадиган ҳам, йўқотадиган ҳам нарса қолмади. Тўғри, Конго ҳам кучсиз рақиб эмас.

Тўрт очко олиб, гуруҳдан чиқиш бутунлай етарли бўлади. Ё учинчи ўрин билан, ё иккинчи ўрин билан. Лекин, эҳтимол, биринчи ўрин билан ҳамдир», — деди Ирисметов.

Киритилди: 19:28, 18.06.2026.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик