Мексикада Жанубий Корея терма жамоасининг машғулот майдони тепасида дрон уриб туширилди.
ЖЧ-2026 доирасидаги Мексикага қарши ўйин олдидан Жанубий Корея терма жамоасининг машғулотига учувчисиз учиш аппарати (дрон) учиб келди.
«Yonhap» ахборот агентлигининг хабар беришича, воқеа сешанба куни Жанубий Корея терма жамоасининг Мексикадаги ёпиқ машғулоти пайтида юз берган. Чигил ёзди машқлари бажарилаётган вақтда хавфсизлик хизмати ходими машғулот базаси тепасида дронни пайқаб қолган ва бу ҳақда Мексика ҳарбийларига хабар берган. Ҳарбийлар эса қурилмани тутиб, уриб туширишган.
Корея футбол ассоциацияси (KFA) маълумотларига кўра, уриб туширилган дронни уни учирганликда гумон қилинаётган икки эркак Мексика расмийлари уларни қўлга олишига улгурмасдан воқеа жойидан ғойиб бўлишган. KFA маҳаллий полицияга мурожаат қилди, шунингдек, содир бўлган воқеа ҳақида ФИФАни огоҳлантирди.













