Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Португалиялик футбол агенти терма жамоасининг Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишига шубҳа билан қарамоқда

Баҳо:
+2 | -

Португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза ЖЧ-2026 доирасида Португалия терма жамоасининг Ўзбекистонни мағлуб эта олишига ишончи комил эмаслигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, турнирдаги илк учрашувда Роберто Мартинес шогирдлари Конго билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

— Мартинес Бернарду Силвани ўнг инсайд позициясида ўйнатиб хатога йўл қўйдими?
— Ҳа, шундай кўринади. Бернарду Силва ҳозир энг яхши ҳолатида эмас. Оғир мавсум ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бошқа вариантлар ҳам бор.

— Витиньядан кўпроқ нарса кутилганди?
— У нима ҳам қила оларди? Унинг олдида фақат ён томонга ёки орқага узатма бериш имкони бўлди. Олдинги чизиқда Криштиану Роналду ўзини керакли даражада таклиф қилмади, ҳаракатланмади ва чуқурликдан келган узатмаларга жавоб қайтара олмади.

— Захирадан тушган Рафаэл Леаунинг ўйини қандай таассурот қолдирди?
— Ҳозирча у ҳам яхши формада эмас. Бироқ у ўйин тақдирини ҳал қилиб юбора оладиган, фарқ яратадиган футболчи.

— Иккинчи турда Португалиянинг Ўзбекистонни мағлуб этишига ишончингиз комилми?
— Кечаги ўйиндан келиб чиқиб айтсам, йўқ. Мен Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши баҳсини кўрдим. Менимча, Ўзбекистон Конгодан кучлироқ. Колумбия ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Биз учун жуда қийин бўлади. Жамоа таркиби ва айниқса ҳужумдаги ўйинни зудлик билан ўзгартириш керак, — деди Барбоза.

Маълумот учун, Португалия — Ўзбекистон учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида португалияликлар Колумбияга қарши майдонга тушади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 10:22, 19.06.2026.
Ўқилди: 5680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик