ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Қатар — Канада учрашувида жиддий жароҳат қайд этилди.
Ўйин эпизодларидан бирида Қатар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ассим Мадибо канадалик Исмаэль Конега нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Тўқнашув оқибатида Канада футболчиси оғир жароҳат олди. Дастлабки маълумотларга кўра, унда оёқ суяги синиши кузатилган.
Бош ҳакам VAR орқали вазиятни кўриб чиққач, Мадибога тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Жароҳат олган Коне майдонни мустақил тарк эта олмади ва замбилда олиб чиқилди.
Ҳодиса содир бўлган вақтда Канада терма жамоаси ҳисобда ишончли тарзда олдинда бораётган эди. Кайл Ларин 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Жонатан Дэвид 29 ва 45+3-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди.
Бундан аввал Қатар терма жамоаси таркибида Ҳомам Аҳмад ҳам майдондан четлатилган эди. У 33-дақиқада сўнгги умид фоли учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган.
Шу тариқа Қатар терма жамоаси учрашувнинг катта қисмини тўққиз нафар футболчи билан ўтказишга мажбур бўлди.













