Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Ашраф қамалиши мумкин: Мбаппе судда гувоҳлик беради

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» клуби ва Марокаш миллий терма жамоаси юлдуз қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий зўрлаш айблови билан суд қаршисида жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.

Журналистларнинг берган маълумотларига кўра, марокашлик футболчининг томони суд қарори юзасидан апелляция берган эди, бироқ у рад этилди. Шундан сўнг Ҳакимийнинг иши жиноий ишлар бўйича судга оширилди ва у ерда қайта кўриб чиқилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур суд мажлисига Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам гувоҳ сифатида чақирилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан уч йил аввал Ашраф Ҳакимийга нисбатан бир қизни зўрлаганлик айблови қўйилган эди.

Айни пайтда Ҳакимий Марокаш терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этмоқда.

Киритилди: 13:50, 19.06.2026.
Ўқилди: 3811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик