Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе ҳали ҳам Мадриднинг «Реал» клуби трансфер шорт-листида турибди. Бу ҳақда инсайдер Хосе Феликс Диас ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.
Журналистнинг маълум қилишича, «қироллик» клуби 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг француз вингерини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.
Transfermarkt портали мутахассислари Олисенинг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқдалар. Унинг «Бавария» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.













