Португалия терма жамоаси собиқ футболчиси Рикарду Кошта 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдунинг миллий жамоадаги мақоми ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Кийиниш хонасида ҳамма унга қулоқ солади. Криштиану — жамоа етакчиси, у шерикларини мотивация билан таъминлайди ва терма жамоага катта ёрдам беради. Португалия терма жамоасидан ташқарида у ҳақида кўп гапиришади, аммо жамоа ичида уни ҳамма ҳурмат қилади», — дея Коштанинг сўзларини «Marca» газетаси келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк ўйинда Португалия терма жамоаси ДР Конго миллий жамоаси билан тўқнаш келган эди. Кўпчилик учун кутилмаганда, мазкур баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.













