Кириш Регистрация

Моуриньо “Реал”даги қайси футболчи билан хайрлашмоқчи эканлиги маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жамоага Жозе Моуриньо бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг ўзининг асосий таркибдаги ўрни кафолатланмаганини тушуниб турибди. Агар испан гранди янги трансферларни амалга оширса, франциялик футболчининг “қаймоқранглилар” сафидаги келажаги хавф остида қолиши мумкин.

ТЕАMtalk нашри хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль” Тчуамени атрофидаги вазиятдан яхши хабардор ва ҳолат ёмонлашган тақдирда, дарҳол унга таклиф жўнатишга тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, “Арсенал” ва “Челси” ҳам воқеалар ривожини кузатиб бормоқда, бироқ уларнинг қизиқиши нисбатан пастроқ.

Таъкидланишича, “Қироллик клуби” 26 ёшли футболчининг трансфери учун тахминан 100 миллион евро талаб қилади. “Реал” раҳбарияти Тчуаменининг сотувидан тушган пул эвазига Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоани қайта қуриш ишларига сарфламоқчи.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда франциялик ярим ҳимоячи барча турнирлар доирасида 49 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:05, 20.06.2026.
Ўқилди: 5876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик