Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Россиялик журналист Аббосбек Файзуллаевни «ПСЖ» юлдузи Жоау Невеш билан таққослади

Баҳо:
+ | -

Россиялик журналист Валерий Полевиков ўзининг «Семнадцатый номер» телеграм каналида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг ЖЧ-2026да Колумбия дарвозасига урган тарихий голи ҳақида фикр билдирди.

Маълум бўлишича, Файзуллаев жаҳон чемпионатлари тарихида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчига айланди. Унинг бўйи 167 сантиметрни ташкил этади.

«Файзуллаев жаҳон чемпионатлари тарихида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи (167 см) бўлди. Маълум бўлишича, Аббосбек учун бу одатий ҳолат: у фаолияти давомида бош билан саккизта гол урган, ҳатто бир ўйинда дубль ҳам қайд этган.

Паст бўйли футболчилар учун бош билан гол уриш қийинроқ. Аммо ҳамма нарса бўйга боғлиқ эмас. Биринчи навбатда тўғри позиция танлаш ва рақибдан олдин ҳаракат қилиш муҳим. Иккинчидан, зарбанинг аниқлиги ва сакровчанлик аҳамиятга эга. Масалан, Жоау Невеш ҳам шу жиҳатлари билан кўп гол уради», — деб ёзди журналист.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев Колумбияга қарши баҳсда Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голига муаллифлик қилди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 00:10, 20.06.2026.
Ўқилди: 1530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик