Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 2-турида Гаити терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан (3:0) кейин ўз фикрларини билдирди.
«Жамоадаги ҳар бир инсон учун жуда муҳим пайт. Бу ғалаба кейинги ўйин олдидан бизга ишонч ва хотиржамлик бағишлайди. Бу жуда муҳим.
Голлар уриш ва голли узатмалар амалга ошириш имконияти менга терма жамоада ўзим хоҳлаган даражага эришишимга ёрдам беради. Ҳали кўп нарсаларни яхшилаш керак, аммо мана шу иккита ўйин бизга ўз кучимизга бўлган ишончни тақдим этди.
Терма жамоа учун бундан ҳам кўпроқ нарса қилишни истайман, нафақат голлар билан, балки ушбу учрашувда бажарган меҳнатим билан ҳам ёрдам беришни хоҳлайман.
Жамоа учун қанчалик муҳим эканлигимни биламан ва агар яхши спорт формасида бўлсам, терма жамоа ўйинига катта ҳисса қўша оламан.
Биз бу ерга халқимиз ва оилаларимизга қувонч улашиш учун келганмиз. Бу ўйин ўшалардан бири бўлди, биз доимо жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилганмиз.
Биз доимо жаҳон чемпионатида гол уришни ва халқимизни биз билан фахрланишга мажбур қилишни орзу қилардик», – деди Винисиус.













