Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Англия терма жамоасида янги жароҳат муаммолари юзага келди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи иккинчи турида Ганага қарши ўйин олдидан янги муаммога дуч келди.

Metro нашрининг хабар беришича, ҳужумчи Маркус Рэшфорд Хорватияга қарши ғалабали баҳсдан (4:2) сўнг мушакларида ноқулайлик ҳис қилган. У мазкур учрашувда захирадан майдонга тушиб, гол урган эди.

Шу сабабли 28 ёшли футболчи «Спортинг Канзас-Сити»га қарши ўтказилган назорат ўйинида иштирок этмади. Бу баҳсда асосан Англия терма жамоасининг захира футболчилари майдонга тушган. Яқин вақт ичида Рэшфорд қўшимча тиббий текширувдан ўтади.

Шунга қарамай, Англия йиғинида футболчининг жароҳати жиддий эмаслиги ва у Ганага қарши ўйинда қатнашиши мумкинлигига умид қилинмоқда.

Рэшфорд соғлиғи бўйича саволлар туғилган биринчи футболчи эмас. Аввалроқ ярим ҳимоячи Деклан Райс бел қисми ва сон орқа мушакларида ноқулайлик сезаётганини айтган эди. Букайо Сака эса ҳануз ахилл пайидаги муаммодан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Бош мураббий Томас Тухельнинг таъкидлашича, «Арсенал» вингери ҳозирча тўлиқ ўйин ўтказишга тайёр эмас ва у илк бор асосий таркибда гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, L гуруҳининг биринчи турида Англия Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Тухель шогирдларининг навбатдаги рақиби Гана терма жамоаси бўлади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:25, 20.06.2026.
Ўқилди: 1412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик