Туркия миллий терма жамоаси посбони Уғуржан Чақир ЖЧ-2026дан чиқиб кетганларидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Терма жамоа дастлабки иккита ўйиндаги мағлубиятдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлди.
«Туркия халқидан узр сўрамоқчиман. Биз улар биз билан фахрланишларини истагандик. Кутилмалар катта эди, бироқ уларни оқлай олмадик. Жамоа ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлаганди ва майдонда бор кучини берди.
Биз ҳали бошимизни баланд кўтариб юрамиз. Жамоамиз таркиби яхши ва ёш футболчилардан иборат. Келажакда юртимиз биз билан фахрланишини хоҳлаймиз», — дея дарвозабоннинг сўзларини келтиради Fotomac нашри.
Туркия терма жамоаси мундиалдаги сўнгги учрашувини гуруҳда пешқадамликни нақд қилган АҚШ терма жамоасига қарши ўтказади.













