Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Палестра А Серия тарихидаги энг қиммат ҳимоячи трансферига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» клубининг қанот ҳимоячиси Марко Палестра тез орада «Интер»га ўтиши кутилмоқда.

Аввалроқ Италиянинг якунланган чемпионатидаги энг яхши ҳимоячисининг трансфери «Интер» учун бонуслар билан биргаликда 50 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилган эди.

Transfermarkt.it порталининг таъкидлашича, келишувнинг кафолатланган суммаси 45 миллион еврони ташкил этади. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Палестра Италия А Серия тарихидаги энг қиммат харид қилинган ҳимоячига айланади. Айни пайтда ушбу рейтингни 2020 йилда Мадриднинг «Реал» клубидан «Интер»га 43 миллион евро эвазига ўтган Ашраф Ҳакимий бошқариб турибди.

Палестра 2025/26 йилги мавсумни ижара асосида «Кальяри» клубида ўтказди. Мазкур жамоа таркибида у 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:11, 20.06.2026.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик