Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Ньюкасл» Вольтемадега нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ньюкасл» клуби германиялик ҳужумчи Ник Вольтемаде билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда журналист Марк Брус хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 24 ёшли ҳужумчи шу ёзда катта эҳтимол билан «Ньюкасл»ни тарк этади. Айни пайтда футболчининг ҳаракатларини Дортмунднинг «Боруссия»си, Мадриднинг «Атлетико»си ва «Астон Вилла» клублари кузатиб бормоқда.

«Қарғалар» трансфер бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр ва Вольтемаденинг сотувидан тахминан 65 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бироқ футболчига қизиқиш билдираётган клублар уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришларини сўрашмоқда.

Ўтган ёзда «Ньюкасл» Вольтемадени 75 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Эдди Хау қўл остида ҳужумчи жами 51 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:13, 20.06.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик