Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Гримальдонинг «Атлетико»га трансфери тафсилотлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клубида тўп сурувчи испаниялик футболчи Алехандро Гримальдо яқин вақт ичида Мадриднинг «Атлетико» клубига кўчиб ўтади.

Аввалроқ «матрасчилар» футболчи билан шахсий шартнома шартлари борасида тўлиқ келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, 30 ёшли ҳимоячининг трансфери якуний босқичда турибди. Айни пайтда клублар келишувнинг сўнгги деталларини муҳокама қилишмоқда. Тажрибали футболчининг хариди «Атлетико»га 12 миллион еврога тушади.

Гримальдо Испания топ-клуби билан 2029 йилгача мўлжалланган, яна бир мавсумга узайтириш имконияти (опцияси) бўлган меҳнат шартномасини имзолаши кутилмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Гримальдо барча мусобақаларда жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 бор ишғол этди ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:22, 20.06.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4809]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4343]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4224]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3271]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2786]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2570]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2273]

Родри операция қилинади [1787]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1769]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик