Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Бразилия терма жамоаси Гаити билан ўйинда жароҳат олган Рафиньянинг ҳолати бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Бразилия ва Гаити терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувининг биринчи бўлимида Рафинья Диас жароҳат олиб, захирага олинди.

«Барселона» клуби аъзоси сон орқа мушагини шикастлаб олди ва 40-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Ушбу маълумотни Бразилия терма жамоаси расмий баёнотида тасдиқлади, бироқ футболчининг сафга қайтиш муддати ҳозирча маълум қилинмади.

«Рафинья Гаитига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ўнг сонининг орқа қисмида ноқулайлик ҳис қилди. Футболчи аллақачон тикланиш жараёнини бошлади ва тез орада қайта тиббий кўрикдан ўтказилади», — дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, «пентакампеонлар» Гаити терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Карло Анчелотти шогирдлари Шотландияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 25 июнга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланади.

Киритилди: 13:29, 20.06.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик